АҲОЛИНИ  РЎЙХАТГА  ОЛИШДА  КАДАСТР  АГЕНТЛИГИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ 

Кадастр  агентлиги  аҳолини  рўйхатга  олиш  иштирокчиларини  асосий аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун зарур картографик материаллар билан таъминлайди. Шунингдек, аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш жараёнида маъмурий-ҳудудий  бирликлар  чегараларига  ўзгартиришлар  киритилган тақдирда  мазкур  ҳудудларнинг хариталарини  охирги  ўзгаришлар  асосида қайта тақдим этади.

Аҳолини  рўйхатга  олиш  учун  картографик  материаллар  ўз ичига қуйидагиларни олади:

Қорақалпоғистон  Республикаси,  вилоятлар  ва  Тошкент  шаҳрининг маъмурий-ҳудудий хариталари;

туман ва шаҳарлар маъмурий-ҳудудий хариталари;

шаҳарлар,  шаҳарчалар,  қишлоқ  ва  овуллар  ҳамда  маҳаллаларнинг схематик режалари.

Аҳолини рўйхатга олишдан олдин уй-жойлар рўйхати тузиб чиқилади.

Агентликнинг  ҳудудий  статистика  органлари  томонидан  Ўзбекистон Республикаси  ҳудуди  шартли  равишда  уй-жойлар  рўйхатини  тузиш участкаларига  бўлинади,  бунда  участка  чегаралари  ўртача  1 000  та  уй-жойни қамраб олади.

Уй-жойлар  рўйхатини  тузувчилар  (кейинги  ўринларда  – регистраторлар)  сонини  шакллантиришда  кўзда  тутилмаган  ҳолатларни (бетоблик,  бахтсиз  ҳодисалар,  юклатилган  вазифаларни  тўлиқ бажармаслик ва бошқалар) ҳисобга олган ҳолда асосий таркибга қўшимча равишда  иш  ҳаққи  тўланмаган  ҳолда  10  фоиз  миқдорида  захира  кадрлар шакллантирилади.

Ҳар  бир  уй-жой  рўйхатини  тузиш  участкаларига  регистраторлар бириктирилади. Регистраторлар фаолиятини туман (шаҳар) рўйхатга олиш бўлими бошлиғи назорат қилади.

Шаҳрихон туман
статистика бўлими