Рўйхатга олиш доирасида ҳар бир шахс ва мамлакатнинг ҳар бир уй хўжалиги тўғрисидаги маълумот тўпланади. Аҳолини рўйхатга олишда шахсларнинг шахсий ҳаётлари қизиқтирмайди. Рўйхатга олишнинг мақсади жамият ва аҳоли гуруҳлари ҳақида статистик маълумотларни ишлаб чиқишдан иборат. Шу асосда жамоатчилик шахсга доир маълумотлар махфийлигининг сақланишига ишонч ҳосил қилиши керак. Исмлар, манзиллар ва шахсий идентификация рақамлари шахсий идентификаторларни рўйхатга олиш натижалари пайдо бўлишига йўл қўймаслиги ва бошқа маълумотлардан имкон қадар тезроқ чиқиб кетиши учун аҳолини рўйхатга олиш жараёнида ошкор қилинмаслиги керак. Махфийлик талаби рўйхатга олиш жараёнида тўлдирилган рўйхатга олиш варақаларини ҳимоя қилиш ва уларни қайта ишлаш, якуний материаллар ва нашрларда мавжуд бўлган маълумотларни ҳимоя қилиш билан якунланган рўйхатга олишнинг барча босқичларини қамраб олади. Жамоатчилик томонидан тақдим этилган маълумотларни қайта ишлаш жараёнларида рўйхатга олиш органлари, ходимлар ва улар томонидан рўйхатга олиш ишларини ўтказишда иштирок этиш мақсадида ёлланган барча шахслар томонидан тўлиқ махфийлик тамойилларига риоя қилишлари кафолатланиши керак. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар ходимлари томонидан МДҲ ва бошқа кўплаб хорижий мамлакатлар тажрибаларини ўрганган ҳолда ишлаб чиқилди ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 21 ноябрда қабул қилиб, Сенат томонидан 2020 йил 28 февралда маъқулланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 16 март куни “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонун ЎРҚ-611-сони билан қабул қилинди. Ушбу қонун 5 боб, 31 моддадан иборат бўлиб, унинг 10-моддасида “Аҳолини рўйхатга олишнинг шахсга доир маълумотлари махфий бўлиб, респондентнинг розилигисиз ошкор этилмайди ва тарқатилмайди,” деб белгилаб қўйилган.
Шаҳрихон туман статистика бўлими