Маълумки, ОИВ инфекцияси ҳозирги кунда бутун дунё аҳолисини қаттиқ хавотир ва саросимага солаётган энг глобал муаммоларидан бири ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, касаллик эпидемияси бошлангандан буён дунёда 75 миллиондан зиёд одам ушбу инфекция билан хасталанган.
Шу ўринда қайд этиш жоизки, бугунги кунда аср вабоси бўлган ОИВ ва ОИТСга қарши бутун дунё аҳолиси ҳамжиҳатликда курашиши ўта зарур. Мамлакатимизда ОИТСга қарши кураш тизими томонидан сўнгги йилларда барча йўналишларда сезиларли натижаларга эришилмоқда.
Шаҳрихон тумани тиббиёт бирлашмасида “Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни” муносабати билан ўқув семинари ўтказилди.
Семинарни туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари маркази мудири Б. Жалолов очиб, Республикамизда ОИТС касаллигининг олдини олиш ва даволаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, ЮНИСЕФ, ЮНФПА каби халқаро ташкилотлар билан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар лойиҳаларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, тадбир жараёнида инсон ҳаёти учун ўта хавфли бўлган ОИФ инфекцияси касаллигининг профилактикаси ва уни самарали даволаш усуллари тўғрисида маърузалар ҳам ўқилди.
Шаҳрихон туман тиббиёт бирлашмаси Матбуот хизмати.✍️