
#Бир_байроқ_остида #Ватан_байроғи
#янги_руҳият #бирдам_жамият
✅ Маълумки, шу кунларда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 34 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ушбу сана муносабати билан юртимиз бўйлаб “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остида Республика байроқ эстафетаси ўтказилмоқда. Куни кеча ушбу тадбирга Хонобод шаҳрида тантанали тарзда старт берилган.
✅ Мазкур эстафета доирасида Шаҳрихон туманида тантанали тадбир бўлиб ўтди. “Ҳунармандлар маркази” да миллий ғурур, бирлик ва ватанпарварлик тимсоли бўлган рамзимиз-давлат байроғимиз Балиқчи туманидан Шаҳрихон туманига тантанали тарзда топширилди.
✅ Мазкур тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, ёшлар, туманимиз фаоллари иштирок этдилар. Кўтаринки тарзда ўтган маънавий-маърифий тадбирдан сўнг, байроқ эстафетаси Асака туманига топширилди.

