Жорий йилнинг 9-июль куни Шаҳрихон тумани 1-сон политехникумида 2025 йил битирувчилари учун тантанали битирув кечаси ташкил этилди.

Тадбир давомида таълим муассасасини муваффақиятли якунлаётган битирувчиларга дипломлар, фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди. Айниқса, қизил диплом соҳиблари алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек политехникум раҳбарияти, ўқитувчилар, меҳмонлар ва битирувчиларнинг ота-оналари қатнашиб, самимий табрик сўзлари янгради.

Тадбир илиқ муҳитда, юқори руҳий кайфият билан ўтди. Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги меҳр ва самимий муносабатлар тадбирнинг асосий кайфиятини белгилади.

Бу тантана битирувчилар ҳаётидаги муҳим босқичлардан бири сифатида тарихда қолади. Уларнинг келгуси ҳаётида муваффақият, фаолиятларида эса юксак зафарлар тилаб қоламиз.