Дуал таълим – ишлаб чиқариш ва таълим ўртасидаги мувозанат

Шаҳрихон тумани «Элегант Шоэс Анд» МЧЖ биносида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тумандаги касбий таълим ташкилотлари ҳамда иш берувчи корхона ва ташкилотлар вакилларига “Дуал таълим – ишлаб чиқариш ва таълим ўртасидаги мувозанат” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Ўқув-семинарида вазирлик масъул ходими Яшин Раҳматов ҳамда профессионал таълимни ривожлантириш институти факультет декани Камолдин Янгибоевлар «Дуал таълим-нима?», «Касбий таълимда дуал таълимни ташкил қилиш», томонларнинг вазифа ва мажбуриятлари, дуал таълим афзалликлари, шартномалар, қўшимча имкониятлар ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди.

Семинар якунида иш берувчи ташкилотлар ва таълим муассаса раҳбар ходимларининг ўзларини қизиқтирган саволларига вазирлик вакиллари томонидан қониқарли тушунчалар берилди.