Бу йил эрта баҳорда шаҳрихонлик деҳқонлар 5650 гектар майдонга пахтанинг “Андижон-35” , “Султон” ва истиқболли “Xin Lu Zao-52” навларини эккан эдилар. Барча агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли ҳолда амалга оширилгани, пахтакорларимизнинг фидокорона меҳнатлари ўзининг ижобий самарасини кўрсатди. Далаларда мўл ҳосил етиштирилди.
Йиғим-терим ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш учун туманда пухта тайёргарлик кўрилди. Теримчиларга барча шарт–шароитлар яратилди. Натижада туманимиз пахтакорлари 25334 тонна пахта топшириб, йиллик режани ортиғи билан уддаладилар.
Ҳали далаларимизда ҳосил мўл. Туманимиз пахтакорлари йиғим-терим ишларини давом эттирмоқдалар. Асосий мақсад, пахтанинг бир мисқолини ҳам қолдирмай териб олишга қаратилган.
Туманимиз деҳқонларини, соҳа мутахассисларини, бу катта ютуққа ҳисса қўшган барча юртдошларимизни улкан зафар билан муборакбод этамиз!

