Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳ.Дадахонов томонидан фуқаролар қабули ўтказилди. Учрашув давомида туманимиз аҳолиси турли масалалар бўйича мурожаат қилишди.

Фуқаролар томонидан уй-жой масаласи, соғлиғи ёмон бўлган фуқароларга даволаниш учун йўлланма бериш, моддий ёрдам ажратиш ҳамда ижтимоий ва маиший турмушдаги бошқа қатор муаммолар кўтарилди.
Қабул давомида айтилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди. Вақт талаб этадиган мурожаатлар эса масъулларга бириктирилиб, туман ҳокимининг назоратига олинди.
Бундай очиқ ва самимий учрашувлар фуқаролар дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал қилишда муҳим ўрин тутади.

