Юртимизда «Ноябрь ойи — энергетика хавфсизлиги ойлиги» деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Шаҳрихон туманидаги Маданият саройида жисмоний ва юридик шахслар иштирокида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда «Энергетика хавфсизлиги — давлат хавфсизлиги» шиори остида энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш, муқобил энергия манбаларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда қиш мавсумида энергетика хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида сўз борди.