Шаҳрихонда “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” ҳамда “Президент Олимпиадаси” спорт мусобақаларининг 2026-йилги мавсумига старт берилди.

Мазкур спорт мусобақалари туманимиз ёшлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда иқтидорли спортчиларни аниқлашга хизмат қилади.
Ушбу олимпиада спортга қизиқишни янада ошириб, ёшларимизни юксак натижалар сари руҳлантиради ҳамда келажак чемпионлари етишиб чиқишига замин яратади.

