Абдуллаев Искандарбек Ахматжон ўғли- Ёшлар ишлари агентлиги Шаҳрихон тумани ёшлар ишлари бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
И.Абдуллаев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Шаҳрихон тумани “Намозгоҳ” маҳалла фуқаролари йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

