“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16³-моддасида белгиланган тартибда Халқ депутатлари Шаҳрихон туман Кенгашининг навбатдаги
10-сессиясида, Ўзбекистон халқ демократик партияси 18-Янги Найнаво сайлов округидан сайланган депутат Бўтаев Равшан Одилович- Халқ депутатлари Шаҳрихон тумани Кенгаши раиси лавозимига сайланди.

Равшан Одилович ушбу лавозимга сайланганга қадар Халқ депутатлари Шаҳрихон тумани Кенгаши котибият мудири вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.