Сўнгги йилларда тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш, тубдан ислоҳ қилишга қаратилган изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Шаҳрихон тумани Маслаҳаттепа маҳалласида 120 қатновга мўлжалланган Оилавий шифокорлик пунктини тубдан қайта таъмирланган янги биноси фойдаланишга топширилди.
Туманимизнинг чекка ҳудудида жойлашган ушбу шифо маскани хорижда ва юртимизда ишлаб чиқарилган замонавий тиббий асбоб-ускуналар, юмшоқ ва қаттиқ мебель, дори-дармон ва бошқа зарур инвентарлар билан жиҳозланди.
Шаҳрихон туман тиббиёт бирлашмаси Матбуот хизмати.✍️


