Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳ.Дадахонов фуқаролар учун навбатдаги қабулини ўтказди. Унда мутасадди туман ташкилотлари раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

Қабулда фуқаролар ишга жойлашиш, банклардан кредит олиш, соғлиғини тиклаш, уй-жой, моддий ёрдам, оилавий масалалар, коммунал соҳадаги муаммолар юзасидан мурожаат қилдилар.
Қабул давомида фуқароларнинг бир қатор мурожаатлари шу жойнинг ўзида тумандаги масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ижобий ҳал қилинди. Бажарилиши маълум муддат талаб қиладиган ва жойига бориб ўрганилиши керак бўлган масалаларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

