Қадрли юртдошлар!

Атмосфера ернинг ҳимоя қатлами бўлиб, тирик организмларни турли ультрабинафша нурлар ва зарарли зарралардан сақлайди.

Бир тонна барг хазони ёқилганда, 30 килограмм углеводород оксиди атмосфера ҳавосини зарарлайди.

Ёнган барглар тутунидан, айниқса, ёш болаларимиз организми тез ва осон заҳарланади. Туманимизда бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган бир қатор тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу борада барчамиз фаол иштирок этишимиз ҳамда хазонлар ёқилишига қарши тенг курашишимиз зарур.

Шундай экан, она-табиатга зарар етказмасдан атроф-муҳит мусаффолигини, табиатни асл ҳолича сақлаб, келгуси авлодга соф ҳолда етказишда ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшайлик.
————-

Андижон вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг Шаҳрихон туман бўлими ✍️