ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲРИХОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЕТТИНЧИ ЧАҚИРИҚ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Халқ депутатлари Шаҳрихон тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Мазкур сессияни туман сайлов комиссияси раиси Э.Исмоилов очди ва олиб борди.

Сессия аввалида жорий йил 27 октябрь куни бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахборот ўқиб эшиттирилди.
Шунингдек, сессияда “Халқ депутатлари Шаҳрихон тумани Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатдан ўтказилиб, туман Кенгаши Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Сессияда вилоят ҳокимининг “Шаҳрихон тумани ҳокимини тайинлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Дадахонов Ҳикматилло Ваҳобович Шаҳрихон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Сессияда вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Сабиров иштирок этди.


Сессия якунида кун тартибига киритилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.