Яқинда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида каратэ бўйича анъанавий “Bishkek open” турнири бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли халқаро мусобақада Шаҳрихон тумани спорт мактабининг Илҳомжон Умаров мураббийлик қилаётган ёш каратэчилари ҳам муносиб иштирок этдилар.

Жумладан, 14-15 ёшдагилар ўртасида 52 кг. вазн тоифасида Солижон Соибов фахрли 1-ўринни эгаллади. 16-17 ёшлилар (+76 кг.) орасида Хасанбой Мадаминов 2-, шу ёш тоифасида (-55 кг.) Хумоюнмирзо Халимов эса 3-ўринни қўлга киритдилар. Шунингдек, улар келгусида БААда бўлиб ўтадиган жаҳон лигаси мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқига ҳам эга бўлдилар.

Шаҳрихонлик иқтидорли ёш спортчиларимизни эришган ютуқлари билан табриклаб, уларга келгуси мусобақаларда ҳам омадлар тилаймиз!