Андижон вилояти 2-лига мусобақаси якунига кўра мусобақанинг бош соврини туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган «Шаҳрихон» футбол клубига насиб қилди

Жамоамиз мусобақанинг финалида Андижон шаҳрининг «Узавто-Аустем» жамоаси устидан ишончли ва йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, вилояти 2-лига мусобақасининг мутлақ ғолиблигини қўлга киритишди.

Бугун туманимиз ҳокими Ҳ.Дадахонов мусобақа ғолибларини тантанали кутиб олди ва футболчиларни эришган ютуқлари билан самимий табриклаб эсдалик совғаларини топширди.

Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритган спортчилармизга келгуси мусобақаларда муваффақиятлар тилаймиз.