7 апрель – “Бутунжаҳон саломатлик куни” муносабати билан Шаҳрихон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 3-сонли кўп тармоқли марказий поликлиника бўлинмасида “Саломатлик сайли” ташкил этилди.

Тадбир доирасида аҳоли учун малакали шифокорлар иштирокида тиббий кўрик ўтказилди. Унда аниқланган касалликлар бўйича зарурий маслаҳатлар берилди, бепул дори-дармонлар тарқатилди. Якка-ёлғизлар, ёши кекса нуронийларга хонадонларига борилиб, тиббий хизмат кўрсатилди. Шунингдек, шифокорлар томонидан касалликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш ва даволаш усуллари, соғлом турмуш тарзи ва фаол жисмоний ҳаракатнинг инсон саломатлигидаги аҳамияти ҳақида тарғибот-тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди. Шу билан бирга, “Саломатлик сайли” асносида тадбир иштирокчилари учун маданий-спорт дастурлари ҳам намойиш қилинди.

Шаҳрихон туман тиббиёт бирлашмаси Матбуот хизмати.✍️