Шаҳрихон тумани “Беруний” маданият ва истироҳат боғида туман ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ташкил этилди. Унда тумандаги 107 та ташкилот, корхона, муассаса ва тадбиркорлик субъектлари ўзларидаги 459 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

Ўтказилган ярмаркада 206 нафар ишсиз фуқаролар қатнашиб, улардан 17 нафарига касб-ҳунарга ўқитиш, 106 нафарига турли корхона ва ташкилотларга ишлаш учун йўлланмалар берилиб доимий иш ўринларига ишга жойлаштирилди. Шунингдек 14 нафарига имтиёзли кредит олишда аризалар топширилди ҳамда 26 нафарига деҳқон хўжалиги ташкил қилиниб бандлиги таъминланди.

Чет давлатларда ишлаш истагидаги 21 нафар фуқароларга қонуний тушунчалар , 15 нафарига турли хил ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Иштирокчиларни 7 нафарига ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар берилиб, меҳнат қонунчилигидаги қоидалар тушунтирилди.

Камбағалликни қисқартириш ва
бандликка кўмаклашиш бўлими✍️