Бугун Шаҳрихон туман ҳокими Ҳикматилло Дадахонов 32-55-умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб ўтган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди.
✅Давлатимиз мадҳияси садолари остида бошланган тадбирда туман раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентининг мактабларни битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди ва эзгу тилакларини билдирди.
✅Ўз навбатида, табрик ва тилакларни тинглаб, қалбида ғурур, умид, ишонч ва улкан масъулият ҳиссини туйган битирувчилар Юртбошимизнинг ишончини оқлаш йўлида барча синовлардан ўтишга ваъда бердилар.
✅Тадбир сўнгида юртимизнинг эртанги келажаги бўлган ташаббускор ёшларга “Сўнгги қўнғироқ” садолари жаранглади.