
Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳ.Дадахонов Янги Вахим маҳалласида жойлашган Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида туманимизда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказди.
✅ Ушбу учрашувда тадбиркорлар томонидан ўз фаолиятларини кенгайтириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш каби масалалар бўйича таклифлар илгари сурилди.
✅ Ҳар бир мурожаат амалдаги қонунчилик доирасида ўрганилиб, ечим чораларини кўриш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
—————
«Савдо-саноат палатаси»нинг Шаҳрихон туман бўлими ✍️

