Шаҳрихон туманида ҳам “Тиббиёт ходимлари куни” катта шодиёналик билан тантана қилинди.

Сана муносабати билан «Ziyo» тантаналар саройида байрам тадбири ташкил этилди.

Унда туман ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари, бугунги кунда фидойилик билан фаолият кўрсатаётган шифокорлар, соҳа фахрийлари иштирок этдилар.

Тантанада бошқаларга ўрнак бўлиб меҳнат қилаётган бир гуруҳ соҳа ходимларига туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.

Элимиз ардоғидаги санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури тадбирга ўзгача файз киритди.