Шаҳрихон туманидаги маҳалла раисларига хизмат гувоҳномалари ва кўкрак нишонлари топширилди

✅Сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳалла тизимини янада ривожлантириш, уни аҳолининг дарду-ташвишлари, орзу-ниятлари ҳамда ҳаётий муаммоларини яқиндан биладиган кучли тузилма сифатида шакллантириш бўйича муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

✅Шаҳрихон туманидаги 79 та маҳалла фуқаролар йиғини раисларига туман раҳбари, туман ҳокимининг ўринбосарлари иштирокида хизмат гувоҳномалари ҳамда кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Шаҳрихон туман бўлими ✍️