Қадрли шифокорлар!
Сизларни юртимизда кенг нишонланаётган “Тиббиёт ходимлари куни” байрами билан қизғин муборакбод этаман.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда бошланган тараққиётнинг янги босқичида энг катта эътибор тинчликни таъминлаш ва халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг эътибори туфайли соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Янги тиббиёт муассасалари қад ростламоқда, шифо масканлари энг сўнгги русумдаги тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланяпти.
Туманимизда ўз соҳасининг ҳақиқий фидойилари кўплаб топилади. Уларнинг изидан ўнлаб ёш шифокорлар кириб келаётгани барчамизни қувонтиради.
Давлатимиз раҳбарининг кеча Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимларига йўллаган байрам табригида: “Бугунги кунда биз ўз олдимизга қўйган улкан марраларга эришишда халқимизнинг тинчлиги ва соғлиғини асраш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Чунки тинчлик ва соғлиқни мустаҳкамлаб, ўз куч ҳамда имкониятларига ишониб, доимо олдинга интилиб яшайдиган халқ ва миллат эзгу мақсадларига албатта эришади.
Сиз, азизлар бундан буён ҳам бой билим ва тажрибангиз, малака ва маҳоратингиз билан соҳа ривожини янги босқичга кўтариш, Ўзбекистон тиббиётининг шонли анъаналарини изчил давом эттириш, жаҳон тиббиётининг илғор ютуқларини ўзлаштириш учун янада катта куч-ғайрат билан меҳнат қиласиз деб ишонаман»,-дея алоҳида таъкидладилар.
Муҳтарам шифокорлар!
Сизларни шарафли ишларингизга улкан омадлар тилаб, яна бир карра байрам билан қизғин табриклайман.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий тотувлик, келгуси фаолиятларингизга катта муваффақиятлар тилайман.

