Шаҳрихонда электр таъминотини янада яхшилаш йўлида амалий ишлар давом этмоқда

Шаҳрихон туманида электр энергияси таъминотидаги юкламаларни бартараф этиш, узилишларнинг олдини олиш ҳамда сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, аҳоли учун 2026 йилнинг 1 январидан 9 февралига қадар 8 дона янги трансформатор пункти ўрнатилди. Шунингдек, мавжуд трансформаторларнинг 12 таси таъмирдан чиқарилди.

Бу каби амалий ишлар, янги бетон таянчларни ўрнатиш ҳамда тармоқ тортиш жараёнлари Шаҳрихон туманининг ҳар бир маҳалласида босқичма-босқич давом эттирилмоқда.
————

Шаҳрихон тумани электр
таъминоти корхонаси ✍️