Ҳурматли ёшлар ва доимий иш жойига эга бўлмаган фуқаролар диққатига

Шаҳрихон туман ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида 8-август куни соат 8:00 да туманимизда жойлашган маданият саройида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтади.

Мазкур тадбир ишсиз ёшлар, айниқса, олий, профессионал ва умумий ўрта таълим муассасаларини тамомлаган йигит-қизларни иш билан таъминлашни мақсад қилган.

Сиз ҳам ушбу ярмаркада иштирок этинг, ўзингизга муносиб иш топинг!
Шаҳрихон тумани Камбағалликни қисқартириш ва
бандлик бўлими.
