Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Андижон гарнизони  ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан Шаҳрихон туман марказида “Янги Ўзбекистон армияси — мамлакат таянчи, халқимиз фахри” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди.



Фестиваль доирасида юрт ҳимоячиларидан иборат ҳарбий-ватанпарварлик карвонининг фахрий қоровул чиқишлари намойиш этилди. Ҳарбий оркестрнинг жарангдор куй-садолари ҳамда Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлари эса юртдошларимиз қалбида она Ватанга садоқат туйғуларини юксалтиришга хизмат қилди.

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА