Табиат уйғониб, қир-адирлар, боғу роғларда кўклам бўй кўрсатиши билан юртимизда янги боғлар, гулзорлар барпо этиш, ерга барака уруғи сепиш, дов-дарахтларга шакл бериб, теварак-атрофни ободонлаштириш ажойиб анъанага айланган.
Шунга мувофиқ Наврўз байрами арафасида Шаҳрихон туманининг барча ҳудудларида умумхалқ ҳашарлари ташкил этилиб, ариқлар лойқадан тозаланмоқда, дарахтларга шакл берилиб таги оқланиб, янги дарахт кўчатлари экилмоқда, қабристонлар обод қилиниб, ҳудудлар чиқиндилардан тозаланмоқда.