Шаҳрихон туманидаги 15-махсус мактаб-интернатида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди!” шиори остида тадбир ташкил этилди. Унда туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази вакиллари, фахрийлар иштирок этдилар.
“SDK GROUP AND” хорижий корхонаси ташаббуси ва ҳомийлигида ўтказилган тадбирда мазкур муассасада таълим-тарбия олаётган болажонлар учун тўкин дастурхон ёзилди. Махсус тайёрланган бадиий дастурдан ўрин олган куй ва қўшиқлар, турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги чиқишлар иштирокчиларга завқ-шавқ улашди. Тадбир асносида болаларга ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.